Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

                          ВЕРА ПЛУНГЯН

(1935-2017)

Санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, мусиқашунос В.З.Плунгян 2002 йилда уюшма аъзолари сафига қабул қилинди. У республикамиз мусиқа ҳаёти, ижодкорлар фаолиятига бағишланган китоб, мақола ва радиоэшиттиришлари билан танилди.

Плунгян Вера Зиновьевна Андижон шаҳрида 1935 йилнинг 19 августида таваллуд топди. Умумтаълим мактаби билан бирга болалар мусиқа мактабида фортепиано синфида ўқиди, 1952 йилда Ҳамза номидаги Тошкент давлат мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимига ўқишга кирди. Айни пайтда 1953-1958 йилларда Тошкент давлат чет тиллар институтининг немис тили бўлимида таҳсил кўрди ва имтиёзли диплом билан битирди. 1956 йили В.Плунгян Тошкент давлат консерваториясининг мусиқашунослик факультетига ўқишга кирди. У талабалар орасида биринчилардан бўлиб, «Особенности музыкального языка «Шашмакома» мавзуида диплом ишини ёзиб, 1961 йили ўқишни муваффақиятли битирди. 1964-1967 йилларда ёш мутахассис аспирантурада таҳсил кўрди. 1971 йили «С.Юдаков - создатель первой узбекской комической оперы» мавзуида ёзган диссертациясини ёқлаб, санъатшунослик фанлари илмий даражасига эга бўлди.

В.З.Плунгян меҳнат фаолиятини талабалик даврида Т.Содиқов номидаги болалар мусиқа мактабидан бошлади. 1961-1966 йилларда йўлланма билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг услубий кабинетида ишлади. Айни вақтда 1961-1964 йилларда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтида ҳамда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртида ўқитувчилик қилди. Консерваторияда 1964 йилдан буён ўқитувчи, катта ўқитувчи, 1972 йилдан доцент, 2003 йилдан профессор бўлиб 2012 йилга қадар мусиқа тарихи кафедрасида фаолият кўрсатди. Ўтган давр мобайнида у 80 дан ортиқ юқори малакали мусиқашуносларни тарбиялади.

В.З.Плунгян қуйидаги китоб ва мақолаларни ёзди: «Сулаймон Юдаков» (1979), «Проделки Майсары» (1992), «Тухтасин Гафурбеков» (ҳаммуаллиф) И.Г.Галушенко, 1997), Сулейман Юдаков в воспоминаниях современников. Штрихи к творческой биографии (Т., 2003), Педагогика – моя цивилизация (Педагогические записки историка и муз.критика) (Т., 2006), Соната моей жизни. (Т., 2009), Молодому поколению от историка музыки (Т., 2011)  монографиялари, «Музыкальная критика в Узбекистане» (ҳаммуаллиф) (1984) очерки, “История музыки Средней Азии и Казахстана» том 1, ўқув қўлланмаси, «Музыкальная жизнь» 3, 4, 5 главы - соавтор (1995); сценарий телефильма «Один день в храме музыки» к 60 летию Ташгосконсерватории (1996),). Булардан ташқари турли тўпламларда, «Сов. музыка» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Правда Востока», «Ўзбекистон ўқитувчиси», «Халқ сўзи», «Тошкент оқшоми» каби газеталарда 100 дан ортиқ мақолалар, интервьюлар эълон қилинди. Бир қатор радио-эшиттиришлар ўтказди.