Тарихий маълумотнома
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси 1938 йилда ташкил топган.
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг асосий мақсад ва вазифалари бастакор ва мусиқашуносларнинг ижоди билан шуғилланишга кўмаклашиш, ҳақ - ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мусиқа равнақи йўлида фаолият олиб бориш, ўзбек миллий мусиқасини кенг кўламда бойитиш ва юксалтириш.
Ижодий тадбирларда, радио ва телекўрсатувларда, театрлар, концертлар, нашриётлар ва матбуот ишида фаол қатнашиш.
Мусиқа ва маданият соҳасида мутахассислар тайёрлашга ёрдам бериш. Республика ва халқаро миқёсда фестиваллар, муаллифлик кечалари, концертлар, ижодий учрашувлар ташкил этиш. Мусиқашунослик конференциялари, семинар ва бошқа анжуманлар ташкил этиш.
Ўзбекистонда яшайдиган барча халқлар мусиқасини камол топишига мунтазам ёрдам бериш, мусиқий анъаналарни асраб –авайлаш, халқни маънавий ва ахлоқий тарбиялашга бутун куч - қудратини сарфлаш.
Ўзбекистон бастакорлари ва мусиқашунослари асарларини чет элларда тарғиб қилишдан иборат.
Ҳозирги кунда уюшманинг 120 дан ортиқ аъзоси бор.
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси мусиқий жанрлар бўйича турли ижодий фаолият юритади: булар – «Ёшлар билан ишлаш», «Эстрада мусиқаси», «Мусиқашунослик», «Саҳна асарлари», «Болалар мусиқаси», «Оммавий жанрлар», «Симфоник ва камер мусиқаси», “Ҳарбий Ватанпарварлик”, “Анъанавий мусиқа”, “Бастакор-аранжировкачилар” шўъбаларидир.
Уюшманинг Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида бўлимлари мавжуд.
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасига 1995 йилдан буён композитор Рустам Абдуллаев раҳбарлик қилиб келмоқда.
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари Мустақиллик, Наврўз умумхалқ байрамларида, давлат миқёсидаги тадбирларда, Республика мусиқа фестиваллари ва танловларида ўзларининг асарлари билан қатнашиш қаторида ташкилий масалаларда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда. “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқа фестивали, Халқаро симфоник мусиқа фестивали – I-IV, “Давр садолари-I, II, III”.