11-май куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида "Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш" палатасининг уюшма аъзолари, ижодкорлар ва ижрочилар билан мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, оммавий фойдаланиладиган қўшиқ ва куйларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар берилди, ижодкорлар, муаллифлар ва ижрочилар билан шартнома тузилди.