МУСИҚАШУНОСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Бугун ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби АЛИШЕР НАВОИЙ таваллуд топган кун.
Низомиддин Мир Алишер Навоий туркий тилни дунёга танитган йирик адиб, доно ва зукко жамоат арбобидир.
Алишер Навоийнинг бой ижодий мероси чуқур фалсафани, теран мазмун-моҳиятни ўзида мужассамлайди. Шоирнинг “Хамса”, “Мезон-ул авзон”, “Сабъаи сайёр”, "Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад", “Лисот – ут тайр”, “Тарихи мулуки Ажам” “Мажолис ун нафоис”, “Маҳбуб ул-қулуб” каби бебаҳо ва ноёб асарлари жаҳон дурдоналари хазинасидан ўрин олди. Шоир қаламига мансуб ҳар бир асар, ғазаллару достонларни мутолаа қилган инсон улардан чуқур маънавий озуқа олади. Шоир сиймоси, унинг гўзалликка, муҳаббатга етакловчи ва фалсафий мушоҳадага чорловчи назми неча асрлардан буён ижодкорларни бадиий етук асарлар яратишга чорламоқда.

МУАЛЛИФЛИК  ҲУҚУҚИНИ ҳимоя қилиш бўйича янги ташкилот - Ўзбекистон интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти ўз  фаолиятини бошлади. Ушбу ташкилот ва уюшманинг  барча аъзолари ўртасида шартнома тузиш режалаштирилган. Шу сабабдан, барча аъзоларимиздан шартнома тузиш учун қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда 90.964-66-89 телеграмм рақамига юборишларини сўраймиз: паспорт нусҳаси (пропискаси билан), ИНН нусхаси, доимий фойдаланиладиган пластик карточкасининг фотоси (карта рақами аниқ бўлиши лозим) ва асарлар рўйҳати (жанрлар бўйича).

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги  қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий боғида тантанали маросим ўтказилди.
Алишер Навоий ҳайкали пойига давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, талабалар, ўқувчи ёшлар, ижодий ташкилотлар вакилларидан иборат кенг жамоатчилик билан бир қаторда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ҳам гулчамбар қўйилди.