ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида янги - "Ёш истеъдодлар" деб номланган туркум ўз фаолиятини бошлади. Бугун 29-январь куни ушбу туркум доирасида Республика танлови совриндори, кўплаб фестиваллар ва кўрик-танловлар қатнашчиси, ёш истеъдодли композитор Зарина Ходиева билан "Дастурли мусиқа" мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида тингловчилар композиторнинг турли жанрларда яратилган асарлари, хусусан, болалар қўшиқлари, фортепиано ва дамли чолғулар учун мўлжалланган асарларидан баҳраманд бўлишди.