ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамкорлигида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” Республика танлови ўтказилди. Танловда ҳайъат раиси сифатида уюшма раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ҳабибулла Раҳимов ва хайъат аъзоси сифатида “Дўстлик” ордени соҳибаси Хуршида Хасановалар иштирок этдилар. Танловда жами 44 та қўшиқлар “Саф қўшиқлари”, “Лирик қўшиқлар” ва “Эстрада қўшиқлари” йўналишлари бўйича сараланди ва натижаларига кўра “Саф қўшиқлари” йўналишида 1-ўринни “Миллий армия” қўшиғи учун Аваз Маллабоев, “Лирик қўшиқлари” йўналиши бўйича 1-ўринни “Ўзбекистонга таъзим” қўшиғи учун Нурали Эркаев, “Эстрада қўшиқлари” йўналишида 3-ўринни “Мустақил Ватан” қўшиғи учун Шухрат Дадажоновлар эгалладилар.
Уюшма аъзолари ва жамоаси ғолибларни ютуқлар билан самимий қутлайди!