I-Ёш композиторлар халқаро фестивали
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бугун I-Ёш композиторлар халқаро фестивали доирасида В.Успенский номидаги РИМАЛ Катта залида ёш композиторлар Ф.Назаров, Н.Эркаев, М.Мухтаров, А.Сафаров, К.Азимов, Ш.Собиров, Ж.Чоршемов, С.Камаловларнинг халқ чолғулари оркестри учун ёзган асарлари Давлат академик халқ чолғулари оркестри жамоаси ижросида янграйди. Оркестрнинг Бадиий раҳбари ва бош дирижёри Дилшод Муталов.

"I-Ёш композиторлар халқаро фестивали" доирасида 2019 йил 8-9 июнь кунлари Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларига ижодий сафар уюштирилиб, Халқаро фестивалнинг хорижий иштирокчилари (Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон), таниқли ва ёш, истеъдодли композиторлар билан Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабида, Урганч шаҳридаги 1- ва 2-сон, Хива шаҳридаги 5-сон БМСМда ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ва Хива шаҳар ҳокимлари билан учрашиб, келажакда ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар режалаштирилди. 9 июнь куни эса уюшма аъзолари Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти, хонанда, созанда ва таниқли бастакор Комилжон Отаниёзов ҳамда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор  Улуғбек Мусаев хотиралари ёд олинди, қабрлари зиёрат қилинди.