АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

11 июл: Агзамов Дониёрни туғилган куни.


09 июл: Атамурадов Нишонджон ни туғилган куни.


12 июл: Гиёсов Нуриддинни туғилган куни.


08 июл: Расулов Алишерни туғилган куни.


12 июл: Ходиева Заринани туғилган куни.


АНОНС

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



                            АБДУЛАЗИЗ ҲАСАНОВ

 (1968)

Истеъдодли композитор Ҳасанов Абдулазиз Тельманович Тошкент шаҳрида таниқли композитор Тельман Ҳасанов оиласида 1968 йилнинг 13 августида туғилди. 1983 -1987 йилларда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимида ўқиди, композиторлик мутахассислигидан сабоқ олди. 1987-1996 йилларда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик факультетида М.Маҳмудов синфида таҳсил олди. 1996-1998 йилларда консерваториянинг ассистент-стажёрлик бўлимида профессор Т.Қурбонов синфида касб малакасини оширди. 1998 йилдан бастакорлик ва чолғулаштириш кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишламоқда.

А.Ҳасановнинг ижоди талабалик давридан бошланган. Унинг 1990-1998 йилларда ёзилган асарлари фортепиано учун: Прелюдиялар, «Фугато», «Диалог», 10 та «Полифоник куйлар», тўрт қўл ижросига мослашган «Бухороча», «Скерцо», «Орзу», «Рақс», «Ўйлар», «Масхарабозлар», «Севимли образ» пьесалари; хор учун «Она» (Шуҳрат сўзи); гобой ва фортепиано учун «Пьеса», торли ва урма чолғулар учун «Вариация», «Симфоник поэма», фортепиано ва симфоник оркестр учун «Концерт» (диплом иши), 2001 йилда фортепиано ва симфоник оркестр учун 2-Концертини яратди, «Тоҳир ва Зуҳра» кинофильмининг мусиқасини янгилашда ҳамкорлик қилди.

А.Ҳасанов «Ўзбекистон» (Н.Нарзуллаев сўзи), «Соғинаман» (Ошиқ Эркин сўзи) «Нозик», «Айрилиқ» (И.Жиянов сўзлари); «Унутмадинг» (Дилбар сўзи); «Бу тунларда» (Ш.Қўлдошева сўзи); «Қалбим» (М.Тоиров сўзи) каби жозибали, ранг-баранг эстрада қўшиқларини яратди.