КОНЦЕРТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Миллий қўшиқчилик” кафедраси  профессори,  моҳир созанда ва бастакор ЎЛМАС РАСУЛОВ таваллудининг 70 йиллиги ва ижодий фаолиятининг 50 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Тадбирга серқирра ижодкорни табаррук сана билан қутлаш учун пойтахт ва вилоятлардан маданият ва санъат ташкилотлари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари, таниқли хонандалар ва созандалар, композиторлар ва бастакорлар, мусиқашунослар, санъатшунослар ва адабиётшунослар, дўсту-ёрлари ташриф буюрдилар.

Концертда Ўлмас Расулов асарлари билан бир қаторда ўзбек миллий мумтоз мусиқа куй ва ашулалари Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизлари Сойибжон НИЁЗОВ, Бекназар ДЎСМУРОДОВ, Оролмирзо САФАРОВ, Ниҳол давлат мукофоти лауреати Гулзода ХУДОЙНАЗАРОВА, “Сайқал” ансамбли, Ғижжакчилар ансамбли ижроларида янгради. Тадбирда янграган ҳар бир мусиқий асар, Ўлмас Расулов ҳақида берилган маълумотлар, меҳмонларнинг билдирган тилаклари ва дил изҳорлари барчада катта таассурот қолдирди.