Аъзолар рўйхати
"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

Бугун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, "Дўстлар" клубининг навбатдаги “Сўз, оҳанг ва тасвир” номли ижодий кечаси ўтказилди.
Ушбу тадбирда ижодий уюшмалар раҳбарлари ва ижодкорлар иштирок этдилар. Ижодий кечада композиторлар -  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Амануллаева, Республика ва халқаро кўрик танловлар лауреати Мухаммад Отажонов, “Шухрат” медали соҳиби Шухрат Закиров, Республика ва халқаро кўрик танловлар лауреати Қаҳрамон Ғуломжоновларнинг асарлари янгради.
Шу билан бирга, 2019 йил Давлат мукофотларига сазовор бўлган уюшма аъзолари табрикланди.
Сўзга чиқдилар:
1. Ёқуб Ахмедов – Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори
2. Минхожиддин Мирзо - Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси биринчи ўринбосари, шоир
3. Саъдулла Хаким – Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими
4. Иброҳим Валихўжаев  – Ўзбекистон Бадиий академияси бошқарма бошлиғи, рассом

 

 

 
 

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 85  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

20 сентябрь: Бегматов Соибжонни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


25 сентябрь: Иброхимов Окилхон Акбаровични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.