ТАНЛОВЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Жорий йилнинг 15-апрелида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси ва Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаби ўзаро ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги 02.12.2020даги ПҚ-4908-сонли қарорини амалда тадбиқ этиш юзасидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Ботир Зокиров репертуаридаги сара асарлар ижроси кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда кўплаб асарлар маромига етказиб ижро этилди ҳамда санъаткорнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Ғолиб чиққан ўқувчилар диплом ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.