АСОСИЙ САҲИФА
"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

5 декабрь куни Олмалиқ шаҳар 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида уюшма аъзолари, Халкаро ва Республика танловлари совриндори, композитор Мухаммаджон Отажонов ҳамда ёш композитор ва дирижёр Камолиддин Азимов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда тингловчиларга композиторлар асарларидан намуналар хавола этилди.

Бугун яна бир тадбир “Мусиқа билан учрашув” туркумидан ёш композиторлар, Халқаро ва республика танловлари совриндорлари Нурали Эркаев ва Нодирбек Махаровлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Феликс Янов-Яновский олиб борди. Томошабинлар иқтидорли ёш композиторлар ижоди билан яқиндан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Бугун “Давр садолари-IV” республика мусиқа фестивали доирасида “Ўзбекистон мусиқа санъатининг долзарб масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда мусиқашунос олимлар, илмий тадқиқотчилар ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар. 3 та шўъбадан ташкил топган илмий анжуманда маърузачиларнинг композиторлик ва бастакорлик соҳаларида олиб борилаётган изланишларга, мусиқашуносларнинг мусиқа санъатини ўрганиш ва тарғиб қилишдаги фаолиятларига, ёш авлодни тарбиялашда мусиқанинг тутган ўрнига бағишланган қизиқарли маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди. Ёш мусиқачиларнинг ўз касбининг устаси бўлиб етишишлари учун таълим соҳасини такомиллаштириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан эканлиги бир қатор маърузачилар маърузаларида алоҳида қайд этилди.

2019 йил 3 декабр куни “Давр садолари-IV” республика мусиқа фестивали,  "Мусиқашунослар билан учрашув" туркуми доирасида Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистон  композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, мусиқашунос Мухайё Набиева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Мухайё Набиева ўзбек композиторларининг опера ва балетлари ҳақида сўзлаб, мавзу юзасидан саволларга жавоб берди. Учрашув сўнгида мусиқашунос ўзининг Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, композитор Ҳабибулла Раҳимов билан ҳамкорликда ёзган Назира Ахмедова монографиясини ва ўзбек композиторларининг ноёб саҳна асарлари тасвирга туширилган видеодискларни Бухоро мусиқашуносларига тақдим этди.

3-декабрьда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида "Давр садолари - IV" Республика мусиқа фестивали доирасида Ўзбекистон композиторларининг камер асарларидан тузилган концерт бўлиб ўтди. Дастурдан ўрин эгаллаган барча асарлар ўзигахослиги, куйчанлиги ва миллий оҳангларга бойлиги билан тингловчиларда ёрқин таасурот қолдирди. Концертда устоз-композиторлар асарлари билан бир қаторда ёш композиторлар асарлари ҳам маҳоратли ижрочилар томонидан ижро этилди.

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 36  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

13 декабрь: Абдуллаев Рустам Самиговични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


10 декабрь: Зокиров Азизни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


14 декабрь: Кароматов Файзуллани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.