Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

                    ПАК ЕН ДИН

(1909-1978)

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари сафида турли миллат вакиллари ижод қилганлар. Улардан бири республикамизда истиқомат қилган корейс миллатига мансуб биринчи профессионал композитор Пак Ен Дин ўзининг кўп қиррали ижодий, педагогик ва жамоатчилик фаолияти билан мусиқа тарихида ёрқин из қолдирди.

Пак Ен Дин Узоқ Шарқ ўлкаси, Суйфун райони Қуйи-Корсаковка қишлоғида 1909 йилнинг 7 ноябрида дунёга келди. 1937 йилда мусиқа мактабини битирди. Ўша йили оиласи Ўзбекистонга кўчирилди. 1938 йили Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик тайёрлов бўлими, 1940 йили асосий курсда профессор Б.Надеждин синфида таҳсил олди. 1945 йили торли квартет ва биринчи симфония диплом иши билан ўқишни битирди. Шу йили Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзолари сафига қабул қилинди.

1945-1953 йилларда ўрта таълим рус мактабида бадиий ҳаваскорлар жамоасига раҳбарлик қилди. 1953-1958 йилларда ижод билан шуғулланди. 1959-1969 йилларда консерваториянинг мусиқа назарияси кафедрасида ўқитувчи, 1969-1972 йилларда М.Қориёқубов номидаги Ўзбек давлат филармонияси қошидаги Корейс халқ ашула ва рақс ансамбли раҳбари лавозимларида фаолият юритди.

Композитор Пак Ен Диннинг ижодий фаолияти қўшиқ ва театр учун мусиқа басталашда устувор туради. У Қозоғистон театри учун «Хон Гиртон» (Ким Гичера пьесаси), «Тори и Сунртхан» (Цой Чна пьесаси), «Хон Бемда» (Тхай Дян Чун пьесаси) мусиқали драма; «Актриса» (Ен Сен Ен пьесаси); «Суир Сунай» (Ли Ден Ним пьесаси); «Гену и Дикне» (Пак Снет пьесаси), «Олимтик» (Ен Сен Ена пьесаси); «Сим Чен» (Цой Ена пьесаси) мусиқали спектаклларини, Муқимий номидаги республика мусиқали драма театри учун 1950 йилда «38-параллелнинг жанубида» мусиқали драмасини яратди.

Пак Ен Дин, замондош корейс, рус ва ўзбек шоирларининг турли мавзулардаги шеърларига, хонанда ва хор жамоаси учун жуда кўп жўшқин қўшиқлар яратди. «Кутиш», «Қизлар сири», «Думанган дарё бўйида», «Биринчи муҳаббат», «Арғимчоқ», «Баҳор», «Қиз ва йигит», «Ойдин кеча», «Она», «Ёшлик», «Видолашув»; меҳнат, ватан, тинчлик мадҳ этилган қўшиқлар: «Пахта ҳақида қўшиқ», «Ўрмон ёғочи оқизувчилар», «Шоликорлар», «Сирдарё», «Бўз ерни куйлайман», «Пахта ҳақида вальс», «Тинчлик ҳақида қўшиқ» ва бошқалар. Жўрсиз хор жамоаси учун яратилган «Пхеньянга йўл», «Ёшлик», «Деҳқонлар базми», «Ғалла янчиш» каби хор қўшиқлари машҳур бўлиб кетди. У акапелла хор учун «Хван Чори», «Ме Хян-Сан», «Катури», “Гун-бан” корейс халқ қўшиқларини қайта ишлади.

Композитор 4 қисмли симфония, иккита «Корейсча симфоник сюита»; «Байрам увертюраси», «Помир» ва «Балиқчилар» симфоник поэмалари, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун учта сюита, эстрада оркестри учун пьеса ва қўшиқлар, корейс ашула ва рақс ансамбли учун иккита махсус дастур яратди.

Пак Ен Дин орден ва медаллар билан тақдирланган.