Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

                          ОТАНАЗАР МАТЁҚУБОВ

(1946)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Давлат мукофоти ва Халқаро мукофотлар совриндори, профессор Отаназар Матёқубов республикамизнинг етакчи мусиқашуносларидан бири. Бу моҳир педагог-олим матбуотда чоп этилган илмий-оммабоп мақолалари, айниқса, мусиқий санъат билан боғлиқ турли туркумларда олиб борган телевизион кўрсатув ва радио эшиттиришлари ҳамда ташкилотчилик фаолияти билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлди. Тафаккури ва илмий салоҳияти кенг, олим О.Матёқубов узоқ йиллар давомида анъанавий ва замонавий мусиқа санъатининг ривожланиш жараёни билан боғлиқ долзарб муаммоларга бағишланган мавзулар билан санъатшунослик фанига ўзининг самарали ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Отаназар Матёқубов 1946 йилнинг 25 августида Хоразм вилояти Хива туманида туғилди. Унинг болалиги театр ва мусиқа муҳитида кечди ва у рубоб чертишни ўрганди. Урганч шаҳар мусиқа мактабининг фортепиано синфида ҳам ўқиди. Кейин Бухоро мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимида таълим олди. 1964 йили ўқишни битириб, Тошкент давлат консерваторияси мусиқашунослик факультетининг тайёрлов бўлимида ўқиди ва бир йилдан сўнг асосий курсга ўтказилди. У доцент И.Н.Кареловадан ихтисослик бўйича таълим олди. «Хоразм халқ мусиқаси» мавзуида диплом иши ҳимоя қилиб, 1970 йилда аспирантурага қабул қилинди. Талабалик даврида консерваториянинг мусиқа назарияси кафедрасида гармония ва полифония фанларидан дарс бера бошлади. 1974 йили аспирантурани битирди. 1973-1977 йиллари консерватория «халқ мусиқа кабинети»нинг мудири бўлиб ишлади. 1976 йили Ленинград театр, мусиқа ва киноматография институтида «Хоразм мақомлари» мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1979 йили у «Шарқ мусиқаси кафедраси» мудири, 1982 йилдан доцент, 1988 йилда профессор лавозимига сайланди. 1980 йили Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси сафига қабул қилинди. 1983 йили мазкур ижодий уюшманинг мусиқашунослик комиссияси раиси этиб сайланди. 1991-йилда консерваторияни тарк этиб ижод билан шуғулланди, турли мавзуларда мақолалар ёзди. 1996 йилдан Отаназар Матёқубов ўзбек мусиқа меросига оид телевизион кўрсатувлар тайёрлади. Бир неча маротаба АҚШ, Германия университетларида «Ўзбек мусиқаси тарихи» ва «Мақом асослари»дан маърузалар ўқиди. Москва, Ленинград, Баку, Ереван, Тбилиси, Минск, Олма-Ота, Тошкент шаҳарларида ва Самарқандда ўтказилган халқаро симпозиумларда, конференцияларда маърузалари билан қатнашди. 1996 йили Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Маданият, фан ва туризм бошқармаси бошлиғининг муовини, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида давлат маслаҳатчисининг бош консультанти лавозимида хизмат қилди. 2002-2015 йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ихтисослашган илмий тадқиқот маркази раҳбари вазифасида фаолият юритди.

О.Матёқубов ўзбек ва рус тилларда назарий ва тарихий мавзуларда жиддий илмий-тадқиқот ишлар олиб бориши билан бирга оммабоп мақолалар, услубий ва ўқув дастурлар ёзди. Унинг қуйидаги илмий-тадқиқотларини қайд этиш мумкин: «Хорезмские макомы», «Проблемы музыкальной науки Узбекистана» (Тошкент, 1973 й.; Шу номдаги яна бир мақола «Профессиональная музыка устной традиции народов Ближнего, Среднего Востока и современность» тўпламида, Тошкент 1981 й.); «Ладовая основа и цикличность макомов», «Музыка народов Азии и Африки» (Москва., 1984 г.); «Некоторые особенности строения инструментального раздела хорезмских макомов «Музыкальное искусство» (Ташкент 1982 г.); Ладовая и ритмическая основа макомов «Музыка народов Азии и Африки» (Москва, 1984 г.).

«Сов. музыка» журналида “О кафедре восточной музыки Ташгосконсерватории”, (№ 12,1978 г.); «Ценная книга» (Рецензия на книгу В.С.Виноградова «Классические традиции Иранской музыки» № 9, 1983 г.); «Неисчерпаемая жизненная сила традиции», (№ 3, 1986 г.); «Замонавий миллий мусиқанинг йўлланиш муаммоси» мавзусига бағишланган илмий даврада сўзлаган нутқи (№8,1985 йили), «VII Трибуна Азии» мақоласи (№3,1986 йили) мақолалари чоп этилган.

«Ўзбекистон санъати» журналида «Ибн Синонинг мусиқий мероси» (№ 9, 1979 й. Шу мақола учун у Ўзбекистон ёш ижодкорлар кўрик-танлови лауреати мукофотига сазовор бўлган); «Республика ёш мақомчи ижрочилар кўрик-танлови» ҳақидаги мақола (журналнинг №4, 1983 й.); «Бастакор» (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби А.Отажоновнинг ижодий портрети ёритилган. № 4, 1984 й.), «М.Тожиевнинг ижодий портрети» («Гулистон» журнали) № 3, 1983 й.) мақолалари чоп этилган. О.Матёқубов «Оғзаки анъанадаги профессионал музиқа асосларига кириш» (Тошкент 1983 й.); «Фараби об основах музыки Востока» (Тошкент 1986 й.), «Мақомот» (2004 й.), “Додекограмма”, “Хоразм танбур нотаси” (ўзбек, рус, инглиз тилларида), “Беседы с Ильясом” (рус тилида, Нью-Йорк, 2009), “Истоки и принципы Хорезмской нотации”, “Бухарский Шашмаком”, “Бухоро Шашмақомига яна бир назар”, “Узбекская классическая музыка” (4 томда), “Ўзбек мусиқаси” IV жилдлик, “Мақом энциклопедияси” II жилдлик китоблари муаллифи.

О.Матёқубовнинг “Соз васфи”, “Хоразм созига бир назар”, “Бухоро соз манзаралари”, “Мақом тафаккури”, “Хоразм соз санъати”, “А.Жомийнинг «Рисолаи мусиқий»сига тафсифлар”, «Хоразм танбур чизиғининг принциплари» инглиз тилида; «Бухоро Шашмақомининг эски мактаби» француз тилида, “Мақомот сабоқлари” япон тилида халқаро матбуотларда ҳам нашр юзини кўрган.

О.Матёқубов 1988 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», 2001 йилда «Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвонлари, 2017 йилда Давлат мукофоти билан тақдирланган.