Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

                 АВАЗБЕК МАЛЛАБАЕВ

(1955)        

Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Турон Фанлар Академияси Академиги, доцент, бастакор Маллабаев Авазбек Республикада ҳарбий ватанпарварлик мусиқа санъатини ривожлантириш ва тарғиб этишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Маллабаев Авазбек Ғанижонович 1955 йилнинг 28 февралида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилди. 1972 - 1976 йилларда Т.Жалилов номидаги Андижон мусиқа билим юртининг хонандалик бўлимида, 1976–1982 йилларда Тошкент давлат консерваториясининг хор дирижёрлиги факультетида,  1982 – 1987 йилларда А.Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти хор дирижёрлиги бўйича сиртқи бўлимда таълим олди.

Авазбек Маллабаевнинг ижодий фаолиятида ватанпарварлик руҳида яратилган, тантанали характерга эга бўлган асарлар муҳим ўрин тутади. Унинг ҳарбий оркестрлар, халқ чолғуси ва эстрада симфоник оркестрлари учун ҳарбий маршлари, қўшиқларида она Ватанни ҳимоя қилиш, кўз қорачиғидек асраш ва қадрлаш каби ёшларни тарбияловчи мавзулар муҳим ўрин эгаллайди. “Етти баҳодир марши”, “Она эл мадҳи”, “Ҳарбийлар қўшиғи”, “Нур чақнасин танангда”, “Шодиёна” сюитаси, “Ватандир бу” вокал-хореографик сюитаси, “Ватан биздадур”, “Азим диёрсан”, “Ўзбекистон офицерлари”, “Ватаним қудрати”, “Аскарнома”, «Гўзал ошиёним», «Қорақалпоғистон - Ватаним менинг» каби қўшиқлари  шулар жумласидан. Бастакор яратган сара қўшиқлар Мустақиллик, Наврўз, Конституция куни, Ватан ҳимоячилари куни каби давлат тадбирларида мунтазам янграб келмоқда.

А.Маллабаевнинг қўшиқлари “Ягонасан, муқаддас Ватан”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” кўрик танловларида мунтазам совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Қорақалпоғистон ижодкорлари билан ҳамкорликда яратган ўнлаб қўшиқлари ва асарлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Олтин фонд”ига ёзиб олинган бўлиб, кенг жамотчилик эътиборига ҳавола этилиб келинмоқда.

А.Маллабаев педагог сифатида ёш авлодга мусиқа сирларини ўргатиб, касб малакаларини оширишларида яқиндам ёрдам бериб келмоқда. А.Маллабаев “Хонандалик” 1,2,3- жилдли, «Ўзбек халқ миллий чолғу оркестри”, «Дамли чолғу асбоблар оркестри» ўқув қўлланмалари муаллифидир.

А.Маллабаев кўп йиллар мобайнида Андижон давлат педагогика ва мусиқа билим юртида, Ўзбекистон давлат санъат институтида биринчи проректор, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Қуролли кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли раҳбари, олий тоифадаги хонандаси, бастакор, ҳарбий дирижёр сифатида фаолият олиб борган. 

1999 йил Қорақалпоғистон Жуқори Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва 2000 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», 2002 йилда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари билан тақдирланган.