Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

                           АЗИЗ ЗОКИРОВ

(1978) 

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси сафига 2012 йили ёш мусиқашунос олим сифатида Азизжон Райимжонович Зокиров қабул қилинди. У 1978 йилнинг 10 декабрида Фарғона вилоятида мусиқа ўқитувчиси, “Чинни Гул” болалар хор жамоаси хормейстери, халқ маорифи аълочиси Райимжон Зокиров оиласида таваллуд топган. Болалигидан мусиқага қизиқиб, мусиқа мактабида фортепиано мутахассислиги бўйича таҳсил олди. 1993-1997 йилларда Фарғона мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимида ўқиди.

1997-2001 йилларда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг мусиқашунослик факультети бакалавриат таълим йўналишида, 2004-2006 йилларда магистратура босқичида таҳсил олди. Талабалик даврида мусиқашунослик соҳасида турли илмий-амалий конференцияларда миллий руҳ билан суғорилган мақолалар билан чиқиб, кейинчалик китоб ва ўқув адабиётлар яратди. Бастакор “Мухторжон Муртазоев” ўқув қўлланмаси (Т., 2006 й.); ҳаммуаллифликда “Ўзбек мусиқа тарихи” (илк даврлардан XX асрга қадар) дарслиги (Т., 2018 й.); “Марғилон ижрочиларининг негизи «Катта ашула»” (Йилнома //Ўзбекистон мусиқа маданияти ривожи ва Тошкент.  Тўплам, 2009 й.), “Ҳазрат Алишер Навоий асарларида «Ғино»” (“Навоий ва мусиқа” тўлами, Т., 2011 й.), “Марғилон ҳофизлик анъаналар” (“Шарқ юлдузи” журнали, 2012 й. 3 сон.), Tradition of the Joint voice Unison Singing and Temporary Culture (As an example of MARGILAN Singing school), “Мумтоз хонандаликда жўровозлик анъанаси” (XI-Халқаро “Шарқ тароналари илмий-амалий конференция тўпалами), “Икки тилда сўзлашувчи бир ҳалқ” (“Жаҳон адабиёти”, 2018 й. 4 сон.), “Ҳофизликда устоз-шогирд анъаналари ва унинг асосий мезонлари”, “Фарғона-Тошкент мақом ижрочилигида замонавий талқинлар” (I-Халқаро “Мақом санъати форуми – конференция тўплами, 2018 й.) мусиқашунос қаламига мансуб. А.Зокиров бир қатор адабиётлар тузувчисиҳамдир.

А.Зокиров 2006 йилдан Ўзбекистон давлат консерваториясида “Концерт ижрочилиги ва реклама” бўлими бошлиғи, “Мусиқий шарқшунослик” кафедраси ўқитувчиси, 2008-2009 композиторлик, мусиқашунослик ва фортепиано факультети декани ўринбосари, 2009 йилдан “Мусиқий шарқшунослик” кафедраси катта ўқитувчиси, 2018 йилдан “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.