Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

                         БОРИС БРОВЦИН

(1903-1987)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, дирижёр ва композитор Борис Бровцин — республикамизда узоқ йиллар      давомида ишлаган рус санъаткорларидан бири. У ўзбек бастакорлари билан ҳамкорликда, мустақил равишда басталаган мусиқаси ва дирижёрлик фаолияти билан Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожланиш жараёнига самарали ҳисса қўшди.

Борис Васильевич Бровцин Петербург шаҳрида 1903 йил 20 сентябрда туғилди. Болалигидан мусиқага қизиқди, скрипка ва фортепиано чалишни ўрганди, мактабда ҳаваскорлар оркестрига қатнашди. 1925 йилдан у Ленинград давлат консерваторияси профессори Крюгер синфида скрипкадан, профессор Чернов синфида композициядан ва профессор Купер синфида дирижёрликдан таълим олди. 1932 йили консерваторияни битиргач, Союзкинонинг Ленинград бўлими симфоник оркестри дирижёри, 1934 йил Ленинград опера ва балет театри симфоник оркестри скрипкачиси, сўнгра Брянск мусиқа билим юртида ўқитувчи ва филармония торли квартетида биринчи скрипкачи бўлиб ишлади. 1938 йилда Ленинградга қайтиб мусиқа мактабида ўқитувчи ва директор ўринбосари вазифасида ишлади. 1939 йили Б.Бровцин Ўзбекистон радиоси қошида ташкил топаётган симфоник оркестрга бош дирижёр ва бадиий раҳбарликка таклиф этилади. Шундан бошлаб, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти умрининг охирига қадар республикамиз билан боғлиқ бўлди. У яратган чолғу мусиқалар орасида энг саралари “Симфоник сюита” (Ю.Ражабий ёзиб олган Фарғона халқ куйлари асосида, 1941 й.), «Нурхон» ва «Қурбон Умаров» увертюралари (Т.Жалилов куйлари асосида, 1944, 1945 й.), симфоник оркестр учун «Ўзбекча каприччио», 2 та «Қорақалпоқча сюита» (1946-1955), 2 та «Уйғурча сюита», «Ўзбекча шодлик тароналари» поэмаси, скрипка ва симфоник оркестр учун 2 та концерт (1955-1985) ва «Фантазия» («Тоҳир ва Зуҳра» опера куйлари асосида): симфония; «Байрам увертюраси», 2 та ўзбек куйи асосида увертюра; «Рихард Зорге» номли симфоник поэма; торли оркестрга «Лирик поэма».

Б.Бровцин бастакор Т.Жалилов билан ҳамкорликда «Ғунчалар» (1949 й.) мусиқали драмасини ва «Тоҳир ва Зуҳра» операсини (1950й.) яратади. Муқимий номидаги мусиқали театрда «Меҳмонхона бекаси» мусиқали драмаси (1964 й.) саҳналаштирилди. «Семурғ» (Ҳ.Олимжон поэмаси асосида Е.Барановский либреттоси) балети Опера ва балет театрида саҳна юзини кўрган ва узоқ йиллар давомида театр гастролларида Москва, Ленинград, Свердловск ва Қоҳира шаҳарларида намойиш қилинган, 1969 йил Самарқанд опера ва балет театрида «Сестрица Алёнушка и братец Иванушка» (рус эртаги асосида О.Узоқов либреттоси) балети саҳналаштирилган. Т.Содиқов билан ҳамкорликда 1950 йили «Ўзбекистон рақслари» кинофильмини; 1951 йили Рус болалар театрида саҳнага қўйилган «Правда об его отце» драмасига; 1963 йили Навоий номидаги опера ва балет театрида Б.Қориева ва В.Васильевлар учун хореографик этюд «Чоргоҳ» симфоник оркестр жўрлигида. 1972 йилда «Балет саҳналари», 1970 йилда «Мишка на прогулке» кинофильмига; 1959 йили ўзбек халқ чолғулари оркестри учун туркман, тожик, қирғиз халқ куйлари асосида сюита; 1960 йил хитой, мўғул, корейс халқ куйлари асосида сюита; 1953 йилда чанг ва ўзбек халқ чолғулари оркестри учун «Концерт» ва бошқалар.

Республикамиз мусиқа санъатининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун у 1973 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвонига сазовор бўлди.