Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

                             АЛЕКСАНДР БЕРЛИН

(1930-1991)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Александр Берлин ижодий, педагогик ва жамоатчилик ишлари билан республикамиз мусиқа санъати ривожига муайян ҳисса қўшди. Унинг опера, балет, мусиқали драма, қўғирчоқ театрига, кинофильмларга, симфоник ва камер оркестрларга ёзган мусиқаси узоқ йиллар давомида янграб келди.

Александр Абрамович Берлин Тошкентда 1930 йил 25 августда туғилди. У 1938 йилдан ўқувчилар саройи қошидаги мусиқа мактабининг фортепиано синфида ўқиди, сўнгра В.А.Успенский номидаги Республика мусиқа мактабида ўқишни давом эттирди. 1949 йилда Берлин Тошкент давлат консерваторияси композиторлик факультетига қабул қилинди. 1949-1954 йили профессор Б.Б.Надеждин синфида композиция, бир йил ўтгач, фортепиано мутахассислиги бўйича ўқишни битирди.

Ёш мутахассис 1954-1960 йилларда Тошкент Академик рус драма театри мусиқа бўлими раҳбари лавозимида ишлади. 1954 йили Ўзбекистон композиторлар уюшмасига аъзо бўлди ва уюшманинг III- ва VII- қурултойларида масъул котиб этиб сайланди. 1964-1971 йилларда Ўзбекистон маданият вазирлигининг театр ва мусиқа муассасалари бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлади. Шунингдек, 1961 йилдан бошлаб Тошкент консерваторияси композиция кафедрасида ўқитувчи, сўнгра доцент бўлиб ишлади. Навоий номидаги Академик катта опера ва балет театрида 1967 йилда саҳна юзини кўрган «В день свадьбы» В.Розов асари, Г.Миллер либреттоси асосида ёзган опера мусиқали театрлар кўрик-танловида дипломга сазовор бўлиб, 1969 йили театрнинг Москвада ўтказилган гастролларда кўрсатилган. 1970 йилда аввал Самарқанд, кейин Тошкент театрида саҳналаштирилган А.Мўминов либреттоси бўйича «Поэма о воде» балети театрлар кўрик-танловида мукофотга сазовор бўлган, Москва, Горький ва Қозон шаҳарларида намойиш этилган. 1981 йили болалар учун «Василиса Прекрасная» (И.Юсупов либреттоси) балети ҳам саҳна юзини кўрди. 1962 йили Муқимий номидаги мусиқали театрда Лопе де Вега пьесаси асосида яратилган «Овечий источник» мусиқали драмаси ўзбек тилида қўйилган. 1984 йили Тошкент оперетта театрида «Ласточка моей весны» (З.Фатхулин либреттоси) мусиқали комедияси кўрсатилган.

Тошкент рус драма театри учун драма ва комедияларга А.Берлин мусиқа басталаган: «Настоящий человек», «Первый день праздника» (1954 й.), «Дракон и солнце», «Чужой ребёнок», «Тайфун», «День чудесных обманов», «Мать своих детей» (1955 й), «Крепость над Бугом», «Отелло», «Солдатская вдова», «В поисках радости» (1960 й.). Бу асарлардан ташқари композитор Алмати, Душанбе, Минск, Фрунзе, Владивосток, Симферополь, Самарқанд, Қўқон, Гулистон театрлари учун спектаклларга мусиқа басталаган. Тошкент болалар рус театри учун қуйидаги спектаклларга мусиқа ёзган: «Волшебная серна», «Часовой его величества», «Крылья Дюймовочки». Кино ва телефильмлардан «Мойдодыр» (К.Чуковский асари,1960); «Рахим и жук» (А.Қобулов сценарийси) ва бадиий фильм: «Пятеро из Ферганы» (Реж. Й.Аъзамов — 1963й.) кабиларга композитор Ҳамид Раҳимов билан ҳамкорликда мусиқа басталаган.

Симфоник оркестр учун: «Увертюра» (1954 й.); «Поэма», «Скерцо» ва «Молодёжная увертюра» (1961 й.), увертюра «Радостный праздник» (1964 й.), вальс «Юность» (1966 й.), «Аллегро скерцандо» ва хореографик манзара «Боевой восемнадцатый» (1970); «Торжественная увертюра» (1974 й.). Вокал-симфоник асарлардан: «Славься Отчизна», (Г.Санников сўзи, 1955 йил); «Горны трубят сбор» кантаталари (Р.Фарҳоди ва Н.Буканов сўзи); «Баллада о войне», «Миру Быть!» қасидаси; (Н.Буканов сўзи); баллада «Памяти солдата» (С.Орлов сўзи) ва «Вечно живой» (Х.Бурулова сўзи) каби ўнлаб қўшиқлар ёзди.

Композитор чолғу ва вокал камер жанрларида қуйидаги асарларни яратди: учта торли квартет (1951,1973, 1982й.); фортепиано учун «Соната», «Сонатина» ва элликдан ортиқ пьесалар; тромбон ва фортепиано учун «Соната»; скрипка, виолончель, флейта ва труба учун тўртта пьеса; романслар.

«Ҳосил байрами» увертюраси, баян ва оркестр учун концертино, ғижжак ва оркестр учун концерт: «Шодиёна» увертюраси, қорақалпоқ халқ куйи асосида «Юмореска», туркман халқ куйи асосида «Скерцо», фортепиано, скрипка ва фортепиано, виолончель ва фортепиано учун пьесалар, «Сюита для детского струнного оркестра» ва «Казахские напевы» пьесаси, 200 га яқин қўшиқлар яратди.

А.Берлин 1986 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.