Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий боғида тантанали маросим ўтказилди.
Алишер Навоий ҳайкали пойига давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, талабалар, ўқувчи ёшлар, ижодий ташкилотлар вакилларидан иборат кенг жамоатчилик билан бир қаторда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ҳам гулчамбар қўйилди.