Бугун 15-ноябрь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида "Давр садолари - IV" Республика мусиқа фестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор, таниқли композитор Дилором Амануллаева таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон композиторлари эстрада ва вокал асарлари концерти бўлиб ўтди. Узтоз-композитор, Республика ва Халқаро танловлар совриндорлари ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси "Эстрада хонандалиги" кафедраси талабалари ижросида ўзбек эстрадаси дурдоналари янгради.