Аъзолар рўйхати
"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

Бугун 11 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ўзаро ҳамкорлигида "Давр садолари-IV" Республика мусиқа фестивали доирасида устоз санъаткор, моҳир созанда, профессор Феоктист Васильев таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб, "Устозга таъзим" деб номланган концерт бўлиб ўтди. Концертда Ўзбекистон ва жаҳон композиторлари асарлари Ўзбекистон композиторлари  ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти Ҳикмат Ражабов раҳбарлигидаги ЎзДСМИ "Чолғу ижрочилиги" кафедраси халқ чолғулари камер оркестри ижросида  янгради.

 

 

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ва Фарғона вилоят маданият бошқармаси бошчилигида Фарғона Давлат университетида уюшма аъзолари, композиторлар “Эътироф-2013” мукофоти совриндори, “Дўстлик” ордени соҳибаси Хуршида Ҳасанова ҳамда Республика ва халқаро танловлар совриндори Рустам Худойбердиев билан ижодий  учрашув ва маҳорат дарси бўлиб ўтди. Ижодкорлар ўқитувчи ва талабалар томонидан илиқ кутиб олинди. Композитор Ҳуршида Ҳасанова олийгоҳ кутубхонасига ўзининг аудио альбоми ва китобларидан тақдим этди.


9 октябрь куни Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари - “Эътироф-2013” мукофоти совриндори, “Дўстлик” ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, маҳоратли композитор Хуршида Ҳасанова ҳамда Республика ва халқаро танловлар совриндори, ёш иқтидорли композитор Рустам Худойбердиев билан ижодий  учрашув ва маҳорат  дарси бўлиб ўтди.

 

 

 9-октябрь куни Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, таниқли композитор Дилором Амануллаева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

 

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир битта мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

17 октябрь: Ёрматов Шерматни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


24 октябрь: Петренко Татьяна Александровнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.