Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакорлик анъаналарининг давомчиси, моҳир созанда ва хонанда Ориф Атоев оламдан ўтди. У ўзининг ширали, мазмундор, жозибали куй ва қўшиқлари билан бастакорлик ижодиётига муносиб ҳисса қўшди.