УЮШМА ҲАҚИДА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

 

20-сентябрь куни Ўзбекистон Бадий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Илҳом” ижодий уюшмаларининг “Сўз, оҳанг ва тасвир” ижодий кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси – Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси – Муҳаммад Али, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Жўрналистлар ижодий уюшмаси раиси – Саъдулла Ҳакимов, Ўзбекистон Халқ рассоми, Ўзбекистон Бадий академияси раиси – Акмал Нур ва таниқли адабиётшунос – Шухрат Ризаев раҳбарликларида кўплаб кино арбоблари, композиторлар, ёзувчилар, журналистлар ҳамда рассомлар қатнашишди ва ўзаро фикр алмашишди.

Ижодий кечани янада бойитиш мақсадида Юртимизда ижод қилиб келаётган таниқли тасвирий санъат усталари ижодидаги ёрқин наъмуналардан ташкил топган кўргазма бўлиб ўтди. Ундан ташқари, таниқли ўзбек композиторлари – Борис Гиенко, Рустам Абдуллаев, Ҳабибулла Раҳимов, Мустафо Бафоев, Дилором Сайдаминова, Дилором Омонуллаева, Ойдин Абдуллаева, Хуршида Турсунова (Ҳасанова) – асарларидан концерт дастури бўлиб ўтди.

Мусиқий асарлар билан бирга  Саъдулла Ҳакимов, Хумоюн Акбар каби таниқли шоир ва журналистлар ҳам ўз шеърларидан томошабинларни баҳраманд қилишди.

 

 

 

 

 

 

20-сентябрь куни соат 18.00да Ўзбекистон Бадий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Илҳом” ижодий уюшмаларининг “Сўз, оҳанг ва тасвир” ижодий кечаси бўлиб ўтади.