Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
 (1942-2020)

Бастакор Ислом Оллабергенов Хоразм вилояти мусиқа санъатини ривожлантириш ва тарғиб этишда ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Оллобергенов Ислом Раҳмон ўғли Хоразм вилояти Ургенч шаҳрида 1942 йилнинг 29 сентябрида таваллуд топган. 1964 йили Бухоро мусиқа билим юртини муваффақиятли битирди. Ўша йили М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг хор дирижёрлиги факультетига ўқишга кириб, мусиқа сирларини ва амалиётини янада чуқурроқ, кенгроқ ўрганди ва бастакорлик ижоди билан шуғулланиб, сиртқи бўлимни битирди.

И.Оллобергенов 1959-1960 ва 1967-1968 йилларда Урганч шаҳар 1-сон болалар мусиқа мактабида ўқитувчи, 1968-1972 йилларда М.Харратов номидаги Урганч мусиқа билим юртида илмий мудир, директор, 1972-1978 йилларда Урганч шаҳар Ҳокимияти Маданият ишлари бўйича бўлим бошлиғи, 1978 -2011 йилларда Урганч шаҳар Р.Аллабергенов номли 2-сонли болалар мусиқа мактаби директори лавозимларида фаолият юритди.   

 

Бастакор скрипка ва фортепиано учун «Романс», «Сонатина», «Сонатина №2», «Серенада», «Болалар учун концерт», «Менуэт», уч қисмли «Соната» ва бошқа асарлар муаллифи.

       И.Оллобергановнинг ижоди раҳбарлик ва педагоглик фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унда болалар мусиқаси муҳим ўрин эгаллайди. Ижодкорнинг бир қатор сонаталари, марсия, поэма, кантата, романслари олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчи ҳамда талабалари репертуарларидан кенг ўрин олган. “Ўзбекистон”, “Ўзбекистоним менинг”, “Она ва бола” кантаталари, хор учун “Ўзбекистон ортга қайтмайди” асари, дамли оркестр учун маршлар, скрипка учун “Болалар концерти”, “Менуэт”, “Романс”,  3 қисмли Соната, сонатина, “Серенада”, кларнет учун “Рапсодия”, фортепиано учун «Вальс», «Суҳбат», «Учрашув», «Менуэт», «Вальс №5», «Сонатина», рубоб учун «Мелодия», «Кичик концерт» ва бошқа асарлари шулар жумласидан. И.Оллобергенов нашрдан чиқарган “Болалар альбоми”, “Фортепиано дарслиги”, рубоб чолғуси учун “Қўшиқ ва рақс”, “Болалар учун 40 қўшиқ”, “Р.Аллаберганов”, “Жалолиддин Мангуберди” каби мусиқий асарлар тўпламлари ёш авлоднинг маънавий онгини кенгайтиришга, мусиқий саводини оширишга, ижро техникасини бойитишга катта хизмат қилади.

       И.Аллабергенов кўп йиллар мобайнида ташкилотчилик, раҳбарлик фаолиятини олиб бориб, Хоразм вилоятида мусиқа санъатини мавқеини кўтаришда, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитишда, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта ишларни амалга ошириб келмоқда.