Бугун 19-июн куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залида "Ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича 5та муҳим ташаббус" доирасида "Рустам Абдуллаев. Жизнь в музыке", "Дилором Сайдаминова. Жизнь в гамме звуков" мусиқий адабиётлари ва "Ўзбекистон композиторлари ижодида муаммо ва ечимлар" мақолалар тўплами  тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китоблар Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фонди кўмагида нашр этилди.