ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

26 февраль куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида, “Ёш истеъдодлар” туркуми доирасида уюшма аъзолари,  Республика танловлари совриндорлари, ёш истеъдодли композиторлар Шерзод Собиров ва Достон Расулов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда уюшма раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, атоқли композитор Рустам Абдуллаев ёш ижодкорлар ҳақида сўз юритиб, уларнинг ёрқин истеъдод соҳиби бўлиш билан бир қаторда ғайратли, меҳнатсевар, камтаринлик каби самимий хислатларини таъкидлаб ўтдилар. Учрашув давомида ёш композиторлар ўзларининг турли жанрларда яратган асарлари тўғрисида сўзлаб беришди ва бир қатор намуналар намойиш этишди.