ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида “Давр садолари - IV” республика мусиқа фестивалини ўтказмоқда. Фестиваль доирасида бугун “Мусиқашунослар билан учрашув” рукнидан Санъатшунослик фанлари доктори, таниқли мусиқашунос олима, Оксфорд ва Кембридж Университетларининг “Йил аёли” номинациясига сазовор бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус мукофоти совриндори Наталья Соломоновна Янов-Яновская билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчисини амалга тадбиқ этиш юзасидан олиманинг “Теория интертекста в её проекции на восточную музыку” (на основе творчества композиторов Узбекистана) монографияси тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекстон республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Рустам Абдуллаев тадбирни очиб берди. Олимани Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус мукофотига сазовор бўлгани билан табриклади. Н.С.Янов-Яновская ҳаёти ва ижод йўли, олиб борган илмий изланишлари, мусиқашунослик соҳасида эришган ютуқлари ҳақида олиманинг ўзи ва тадбир бошловчиси, мусиқашунос Муҳайё Набиева ҳикоя қилиб бердилар. Шунингдек, санъатшунослик фанлари докторлари Р.С.Абдуллаев, О.Н.Азимова, санъатшунослик фанлари номзодлари, доцентлар С.Б.Қосимхўжаева, Э.У.Мамаджанова, З.А.Муродова сўзга чиқдилар ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Ижодий учрашув меҳмонлари, жумладан, Ўзбекистон давлат консерваториясининг магистратура босқичи талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва олима дастхати қўйилган муаллифлик адабиётини совға тариқасида қабул қилдилар.