2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида илгари сурилган "Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус"нинг биринчисини  амалга ошириш мақсадида ўтказилаётган ижодий учрашувларда ёшларнинг ҳам фаоллиги намоён бўлмоқда. Бугун Термиз Давлат университетида ёш композиторлар Нодирбек Махаров ва Қахрамон Ғуломжоновлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.