I-Ёш композиторлар халқаро фестивали
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"I-Ёш композиторлар халқаро фестивали" доирасида 2019 йил 8-9 июнь кунлари Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларига ижодий сафар уюштирилиб, Халқаро фестивалнинг хорижий иштирокчилари (Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон), таниқли ва ёш, истеъдодли композиторлар билан Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабида, Урганч шаҳридаги 1- ва 2-сон, Хива шаҳридаги 5-сон БМСМда ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ва Хива шаҳар ҳокимлари билан учрашиб, келажакда ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар режалаштирилди. 9 июнь куни эса уюшма аъзолари Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти, хонанда, созанда ва таниқли бастакор Комилжон Отаниёзов ҳамда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор  Улуғбек Мусаев хотиралари ёд олинди, қабрлари зиёрат қилинди.