15 ноябрь куни Ўзбекистон санъат ва маданият институти фарғона минтақавий филиалида "Давр садолари-IV" фестивали доирасида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ва Фарғона вилояти маданият бошқармаси томонидан уюшманинг хисобот концерти уюштирилди. Концерт дастурида уюшма аъзоси, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳиби,  бастакор ва созанда Рафиқ Махсудович Ахмедовнинг асарларидан намуналар ижро этилди.