21 октябрь куни уюшма аъзоси, дирижёр, бастакор ва мохир созанда Ражабов Хикмат Жумаевич Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабига ташриф буюрди. "Давр садолари-IV" Республика мусиқа фестивали доирасида ўтказилаётган уюшманинг вилоят бўлими ҳисобот концертида иштирок этди. Сўнгра ижодкор билан Қизилтепа тумани 13- сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ижодий учрашув ва маҳорат дарси ташкил этилди. Ўқувчилар Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари ижодидан, шунингдек Навоий вилоятида ижод қилаётган устоз бастакорларимиз ижодидан асарлар ижро этдилар.