Давр садолари
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Бугун 11 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ўзаро ҳамкорлигида "Давр садолари-IV" Республика мусиқа фестивали доирасида устоз санъаткор, моҳир созанда, профессор Феоктист Васильев таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб, "Устозга таъзим" деб номланган концерт бўлиб ўтди. Концертда Ўзбекистон ва жаҳон композиторлари асарлари Ўзбекистон композиторлари  ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти Ҳикмат Ражабов раҳбарлигидаги ЎзДСМИ "Чолғу ижрочилиги" кафедраси халқ чолғулари камер оркестри ижросида  янгради.