1 август куни композитор Ойдин Абдуллаева Навоий кон-металлургия комбинатининг Жиззах вилояти Зомин туманида барпо этилган санаторийсида ижодий учрашув ўтказди.  Тадбирда комбинат меҳнаткашлари,  санаторий ходимлари ва дам олувчи меҳнат фахрийлари қатнашдилар.  Учрашувда композиторнинг  асарлари видеотасма орқали намойиш этилди.