"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, композитор Рустам Абдуллаев 1947 йил 12 февралда Хива шаҳрида туғилган. 1972 йилда Тошкент давлат консерваториясининг композиция факультетини проф. Б.Гиенко синфида битирган, проф. Б.Зейдман раҳбарлигида ассистент-стажерлик курсларида касб маҳоратини оширган. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси (1995 йилдан), Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори.

Р.Абдуллаев «Шодимулк», «Садоқат», «Хива» опералари, «Қуёшга таъзим» балет-ораторияси, торли оркестр учун Симфония, камер оркестр учун Полифоник симфония, «Шодлик таронаси», «Алишер Навоий хотирасига», «Тарас Шевченко хотирасига», «Муҳаббат достони» каби 10 та симфоник поэма, 8 та Концерт: (фортепиано ва оркестр учун 5 та концерт, скрипка ва оркестр учун Концерт, виолончель ва оркестр учун Концерт, рубоб ва оркестр учун Концерт), «Хиросима», «Она ҳақида ўйлар», «Ҳижрон», «Қалб ҳайқириғи» вокал туркумлари, фортепиано ва оркестр учун «Раталла», «Элегия», камер чолғу мусиқаси - прелюдия ва фугалар, вариациялар, пьесалар, «Фонтан олдида», «Тингла булбул», «Шодлик қўшиғи», «Гўзал Ватаним», «Ҳур ўзбек қизиман» каби 100 дан ортиқ қўшиқ, романс ва хор асарлари, «Офтоб чиқди оламга», «Тойчоқ», «Қошиқ», «Кулган кўзли болалар» каби 50 дан ортиқ болалар қўшиқлари муаллифи.

Р.Абдуллаевнинг ижоди ўзбек миллий, хусусан Хоразм мусиқаси анъаналарига бастакорнинг ўзгача ёндошуви, янгича талқини билан, том маънода замонавий жарангдорлиги билан ажралиб туради.

Рустам Абдуллаев турли хил фестиваллар, концерт ва танловларнинг иштирокчиси ҳамда ташкилотчиси, ҳозирги замон ўзбек ва жаҳон мусиқа ижодиёти ютуқларининг тарғиботчиси сифатида танилди. Композиторнинг асарлари АҚШ, Германия, Англия, Миср, Голландия, Москва, Таиланд, Жанубий Корея каби қатор хорижий мамлакатларда муваффақиятли ижро этилди. Масалан, «Болалар учун альбом» ва «Тай оҳанглари» деб номланган учинчи фортепиано концерти бир неча бор Таиланда, болалар қўшиқлари эса Туркияда янграган, буюртма бўйича корейс куйлари асосида торли квартет учун 3 та миниатюра яратди. Бангкок шаҳрининг концерт залларидан бирида Р.Абдуллаевнинг бешинчи фортепиано концертининг премьераси катта муваффақият қозонди.

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 37  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

Бугун: Абсалямов Солих Анварбековични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


27 август: Азимова Орзу Нишоновнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


25 август: Матёкубов Отаназарни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Мухамеддинов Нажимаддинни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Сапаров Валерийни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.