"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

 «Дўстлик» ордени соҳиби, композитор Нуриддин Ғиёсов 1957 йил 12 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат консерваториясини, 1991 йилда ассистентура – стажировкани композиция бўйича проф. Т.Қурбонов синфида тугатган.

Н.Ғиёсов композиторлик соҳасининг чолғу мусиқаси жанрида кўпгина асарлар ёзиб, дадил изланишлар олиб бормоқда. Унинг ижодида айниқса симфония ва концерт жанрлари катта ўрин эгаллайди. Композитор ўзбек чолғу мусиқасида юзага келган анъаналарни ўзига хос услуб асосида давом эттираётган иқтидорли ижодкордир. Ушбу услуб композиторлик ижодий жараёнига табиий уйғунлашган мақом мусиқа тамойиллари негизида ташкил топади. Муаллифнинг турли чолғулар (виолончель, скрипка, аль, кларнет, фортепиано) ва оркестр учун концерт-мақом асарлари (жами 9 та), ҳамда 14 та симфонияси бу йўналишдаги муҳим намуналаридан ҳисобланади. Композитор бу ижодий услубининг асосларини «Мусиқа тизими» номли рисоласида илмий-назарий жаҳатдан бир қадар асослаб берган.

Шу билан бирга, Н.Ғиёсов 15 дан зиёд телефильмлар учун мусиқа, «Улуғбек хазинаси» номли 5 қисмли радиопостановкага мусиқа, «Сабот» номли оратория-дилогия, «Уч оғайни ботирлар» опера-балети, «Соҳибқирон Темур» драматик спектаклга мусиқа, қатор қўшиқ, романс ва туркумли хор асарларининг муаллифидир. 

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 43  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

Бугун: Абсалямов Солих Анварбековични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


27 август: Азимова Орзу Нишоновнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


25 август: Матёкубов Отаназарни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Мухамеддинов Нажимаддинни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Сапаров Валерийни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.