"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, композитор Анвар Эргашев 1954 йил 19 апрел Фарғона шаҳрида туғилган. Тошкент давлат консерваториясида фортепиано, композиция ва опера-симфоник дирижёрлиги ихтисослари бўйича таҳсил олган. А.Навоий номидаги ДАКТ бадиий раҳбари ва бош дирижёри.  

А.Эргашев мусиқа санъатининг турли жанрларида самарли ижод қилиб келмоқда. Композитор фортепиано ва оркестр учун 2 та концерт, виолончель ва оркестр учун концерт, бир қатор камер-чолғу асарлари ва қўшиқлар муаллифидир. Эргашевнинг композиторлик ижоди киномусиқа соҳасида ҳам ёрқин намоён бўлмоқда. Жумладан, унинг «Шариф ва Маъриф», «Бомба», «Юлдузингни бер осмон», «Тавба», «Катта жанжал» каби кинофильмларига яратган мусиқаси кенг тингловчилар оммасига манзур бўлди. Шунингдек, А.Эргашев «Балли улоқча», «Сеҳрли ҳарфлар мамлакатида», «Анқовлар чайқови» каби мусиқали эртаклар, «Илонлар маликаси», «12 ой», «Қор маликаси» каби мюзикллар, «Уфқ», «Қатағон», «Кундузсиз кечалар», «Пири коинот», «Соҳибқирон» «Шайтон ва фаришта» спектакллари мусиқаси муаллифдир. Композиторнинг 2005 йилда саҳналаштирилган «Хумо» балети ДАвлат мукофотига сазовор бўлган.

А.Эргашевнинг асарлари МДҲ давлатлари ва чет элларда муваффақиятли жро этиб келинмоқда.

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 87  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

Бугун: Абсалямов Солих Анварбековични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


27 август: Азимова Орзу Нишоновнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


25 август: Матёкубов Отаназарни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Мухамеддинов Нажимаддинни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Сапаров Валерийни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.