"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Шуҳрат» медали соҳиби, композитор Ҳабибулло Раҳимов 1946 йил 31 октябрда Тожикистоннинг Хўжанд вилоятида туғилган. 1974 йилда Тошкент давлат консерваториясини проф. Б.Гиенко синфида бастакорлик ихтисослиги бўйича тугатган, проф. Б.Зейдман раҳбарлигида ассистент-стажёрлик курсларида касб малакасини оширган. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раис ўринбосари (1995 йилдан), Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори.

Ҳ.Раҳимов турли жанрларда самарали ижод қилиб келмоқда. Булар орасида саҳна мусиқаси, симфоник, ўзбек халқ чолғулари, пуфлама ва камер оркестрлари учун асарлар, вокал туркумлар ҳамда романс ва қўшиқлар мавжуд. Жумладан, «Она қалби», «Алпомиш ва Ойбарчин» опералари, “Фарход ва Соннё” балети, «Мушкул савдо», «Парвона», «Келин танлов» мусиқали драма ва комедиялари, 3 та симфония, «Байрам увертюраси», «Муборакбод», «Тасанно» симфоник увертюралари, «Дутор садолари», «Сайил», «Хоразм жилолари» поэма ва фантазиялари, концерт ва концертинолари, «Освенцим», «Баҳоуддин Балогардон», «Соҳибқирон абадияти», «Истиқлол», “Ҳожаи Жаҳон” ораториялари айниқса машҳурдир.

Ҳ.Раҳимов ижодий бисотида концерт жанри алоҳида ўрин тутади. Унинг қаламига мансуб орган учун «Концерт фантазия», «Байрамона», торли ва зарбли чолғулар учун концерт-фантазиялари, овоз ва симфоник оркестр учун концерт-поэмаси, альт ва камер оркестри учун концерти, виолончель учун, фортепиано ва камер оркестри учун концертинолари композиторнинг ўзига хос ёрқин услубини намоён этади.

Композитор Шарқ оҳангларига мурожаат қилган ҳолда «Суғдиёна» ўзбек халқ чолғулари камер оркестри учун махсус бир қатор асарлар яратди. «Сирли тун», «Тўй ҳангомалари», «Ариранг», «Тарона ва уфор», «Бимок», «Кичик ариранг», «Раст», «Фидайда», «Арабча концертино», «Турк фантазияси» шулар жумласидандир.

Ҳ.Раҳимов бир қатор вокал асарлар муаллифиҳамдир. «Соғинганда», «Қалбим гули» романслари тўплами, «Гул диёр», «Ўзбекистон», «Тилларда қўшиқсан», «Ғалаба бонги» каби 50 дан ортиқ қўшиқлари, хор асарлари, «Ой бўламиз-той бўламиз», «Дўмбоқчалар қўшиғи», «Олтин дамлар», «Боғча опам» каби болалар қўшиқлари барча ёшдаги тингловчилар қалбидан кенг ўрин олган.

Ҳ.Раҳимовнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида, шунингдек, Россия, Болгария, Франция, Япония, Корея, Туркия каби мамлакатларда муваффақият билан ижро этилган.

Ҳ.Рахимов «Дамли оркестр партитураларини ўқиш бўйича хрестоматия» (1988), «Партитура ўқиш» (2002) ўқув илмий услубий ишлар муаллифиҳамдир.

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 130  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

Бугун: Абсалямов Солих Анварбековични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


27 август: Азимова Орзу Нишоновнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


25 август: Матёкубов Отаназарни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Мухамеддинов Нажимаддинни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Сапаров Валерийни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.