"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, А.Қодирий номидаги Давлат мукофоти лауреати, “ASCAP” (Америка Композиторлари, ижодкорлари ва ноширлари муаллифлик жамияти ассоциацияси) аъзоси, композитор Мустафо Бафоев 1946 йил 10 ноябрда Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Тошкент давлат консерваториясини ўзбек халқ чолғулари (1977) ҳамда бастакорлик (1979) ихтисосликлари бўйича тугатган. Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси доценти (2003).

Ўзбек мусиқа санъати ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган таниқли композитор, жамоат арбоби, устоз мураббий. Мустафо Бафоевнинг номи, унинг яратган мукаммал ва серкўлам асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ давлатлари, АҚШ, Миср, Германия, Франция, Туркия каби чет элларда ҳам кенг танилган. Жумладан, 1997 йилда Парижда композиторнинг «Буюк Ипак йўли» спектакли премьераси бўлиб ўтди. 2000 йилда АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида ўтказилган «Буюк Ипак йўли» халқаро фестивалида композиторнинг виолончель ва халқ чолғулари оркестри учун «Бухороча» концерти, 2004 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган «Осиё овози» фестивал ва симпозиумида танбур ва симфоник оркестр учун Концерти, 2006 йилда Туркиянинг Анталия шаҳрида гобой ва симфоник оркестр учун яратилган «Ўртаер денгизи тўлқинлари» концерти муваффақиятли ижро этилди. Композитор асарларининг дунё бўйлаб янграши улардаги мазмун моҳият, анъана ва замон руҳиятининг акс этганлиги, инсоният камолоти учун зарур бўлган омилларни ўзида мужассам этганлиги билан характерланади. Мустафо Бафоев «Умар Хайём», «Ал Фарғоний», «Лисон-ут тайр», «Бухорои шариф» опералари, 5 та симфония, труба ва симфоник оркестр учун Концерт – рапсодия, «Бухоронома», «Тошкент ҳақида қўшиқ», «Ҳажнома», «Зафарнома» каби ораториялар, халқ чолғулари оркестри учун 5 та Концерт, камер чолғу асарлари, 200 дан ортиқ вокал асарлари муаллифидир. М.Бафоев жанрларни умумлаштирган ҳолда янги йўналишларни очишда изланишлар олиб бориб, «Нодирабегим», «Улуғбек буржи», «Мозийдан нур» каби телебалетларни, «Буюк Ипак йўли» шоу-балетини, «Бухорои шариф» телеопера - достонларини яратди. Миллий мусиқа ва фольклор меросларига мурожаат этган ҳолда ўзбек халқ чолғулари учун «Байрам» поэмасини, «Бухорча занг», «Алпомишни ўқигандан сўнг» каби йирик асарларини яратди. Бир қатор мусиқали комедия ва драмаларга, кинофильмларга мусиқа ёзиб, томошабинлар эътиборини қозонди.

М.Бафоевнинг асарлари «Мустақиллик» ва «Наврўз» тантаналарида, буюк алломаларимиз ва қадимий шаҳарларимизнинг юбилей саналарида мунтазам ижро этиб келинмоқда.

М.Бафоев ижод қилиш билан бир қаторда кенг жамоатчилик ишларида ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси кенгаш аъзоси, республика танловларида ҳайъат раиси ва аъзоси сифатида мунтазам қатнашиб келади.

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 59  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

Бугун: Абсалямов Солих Анварбековични туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


27 август: Азимова Орзу Нишоновнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


25 август: Матёкубов Отаназарни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Мухамеддинов Нажимаддинни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


26 август: Сапаров Валерийни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.