АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

18 апрель: Урунов Бозорбойни туғилган куни.


24 апрель: Янов-Яновский Дмитрийни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2006), «Офарин» мукофоти совриндори, композитор Дилором Омонуллаева 1958 йил 1 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат консерваториясини ва 1990 йилда ассистентура-стажировкани бастакорлик ихтисослиги бўйича, 1998 йилда Ўзбекистон Президенти хузуридаги Давлат ва жамоат қурилиш академиясини битирган. 2002 йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси «Эстрада санъати» кафедраси мудири, доцент.

Д.Омонуллаева ўзбек мусиқа санъатининг ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Д.Омонуллаеванинг ижодий фаолияти ранг-баранг бўлиб, ўз ичига турли жанрларни қамраб олади. Йирик ва кичик шаклдаги асарлари қаторига 3 та симфония, фортепиано ва оркестр учун Концерт, «Бахтномамиз таронаси», «Истиқлол мадҳияси» қасидалари, У.Хайём сўзига хор туркуми, камер чолғу асарлари, фортепиано учун «Полифоник дафтар», «Болалар альбоми», «Самарқанд манзаралари» туркумлари киради.

Композиторнинг «Ёмғир ёғди», «Саратон», «Мен сени ҳеч кимга бермайман», «Бир бирингни асра ўзбегим», «Болича», «Яшнайвер Ўзбекистон», «Оташ замон», «Ёлғон дунё», «Юлдузим», «Армон бўлмагин» каби 100 дан ортиқ замонавий эстрада қўшиқлари таниқли эстрада хонандалари Кумуш Раззоқова, Ғуломжон Ёқубов, Қозим Қаюмов, Севара Назархон, Лариса Москалева, Оксана Нечитайло, Аъло Раҳимова, Майсара Имомовалар ижросида янграб, ўзбек мусиқа санъатида ёрқин саҳифаларга айланди. Композиторнинг кўпгина ватанпарвалик руҳида яратган қўшиқлари Мустақиллик ва Наврўз байрам тантаналарида, буюк алломаларимиз ва қадимий шаҳарларнинг юбилей тадбирларида,  «Ўзбекистон-Ватаним маним» қўшиқлар танлови ҳамда эстрада қўшиқлар танловларида мунтазам янграб келмоқда.

Мусиқа санъатида мураккаб жанрлардан ҳисобланган Мадҳия Д.Омонуллаева ижодида муҳим ўрин эгаллайди. Миллий ва замонавий руҳда яратилган Миллий «Шарқ тароналари» халқаро Мусиқа фестивалининг Мадҳияси, «Тошкент мадҳияси», Миллий театр Мадҳияси, Байналмилал маданият маркази Мадҳияси, Кураш ассоциацияси Мадҳияси, Президент ҳузуридаги Давлат ва қурилиш Академияси Мадҳияси композиторнинг бу соҳада етук ва профессионал ижодкор сифатида гавдаланганлигидан далолат беради. Айниқса, «Шарқ тароналари» ва «Тошкент Мадҳияси» ўзининг ёрқин миллийлиги, оригиналлиги, замонавийлиги ва кўтаринки руҳда ёзилганлиги билан ажралиб туради.

Ўзининг ижодий фаолиятида Д.Омонуллаева ёш авлод, боғча ва мактаб ёшидаги болаларнинг мусиқий эстетик тарбиясига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Композитор 100 дан ортиқ болалар қўшиқлари муаллифидир. П.Мўмин шеърларига «Алифбо қўшиқлари», «Топишмоқ қўшиқлари», «Топишмоқ айтишув» туркумлари, «Туркистон фарзандлари», «Ўзбекистон – Ватаним маним», «Дилоромнинг қўшиғи» каби 50 дан ортиқ қўшиқлари Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги «Булбулча» болалар хори жамоаси томонидан мунтазам ижро этилиб келинмоқда. 

Д.Омонуллаеванинг вокал ва чолғу асарлари Республикамизда мунтазам ўтказилаётган фестиваллар ва танловларда муваффақиятли янграмоқда. Шу билан бир қаторда композиторнинг йирик жанрдаги асарлари Франция, Англия, Туркия каби чет давлатларда ҳам ижро этилиб тингловчиларнинг олқишларига сазовор бўлмоқда.

Д.Омонуллаева ижодий, жамоат ишлари билан бир қаторда кенг педагогик фаолият ҳам юритмоқда. Унинг синфида таҳсил олган ёш бастакор ва хонандалар Республикамизнинг профессионал эстрада мусиқа санъатига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар. Севара Назархон, Абдулазиз Карим, Дилноза Исмияминова, Оксана Нечитайло, Диана Зиядиноваларнинг ижоди фикримизнинг исботидир.

Ўзбекистон мусиқа санъати ривожига қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1996 йил), «Дўстлик» ордени (1998 йил) билан тақдирланган.