АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



ДИҚҚАТ ТАНЛОВ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 3-10 ёшдаги болалар ижросига мўлжалланган “Болалар қўшиқлари Республика танлови”ни эълон қилади. Танловда композитор ва бастакорлар ўзларининг ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга, уларни миллий мусиқа негизида тарбиялашга, уларда ҳарбий ватанпарварлик руҳини сингдиришга, Ватанни кўз қорачиғидек асраш каби садоқат туйғуларини уйғотишга, миллий истиқлол ғояларини шакллантириш ва ривожлантиришга, миллий қадриятларимизни қадрлашни ўргатишга йўналтирилган янги қўшиқлари билан қатнашишлари мумкин.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчиси - вилоят босқичи 20-мартга қадар, иккинчиси - республика босқичи 10 апрелга қадар ўтказилади. Танловга мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг якка ва жамоавий ижросига мўлжаллаб ёзилган янги қўшиқлар қабул қилинади ва баҳоланади. Вилоят босқичидан ўтган қўшиқлар ҳудудий бўлимлар ташкилий қўмиталари томонидан Республика босқичида иштирок этиши учун тавсия этилади. Танловнинг Республика босқичи натижалари апрел ойида уюшманинг сайтида ва махсус интернет каналида эълон қилинади. Ғолиб қўшиқлар 1-июнь – Халқаро болалар кунига бағишлаб ўтказиладиган фестиваль - гала концертида янграйди, қўшиқ муаллифлари мукофотланади. Ғолиб қўшиқлар тўплами нашр этилади,  CD ёзуви чиқарилади.

Танловда қатнашиш учун қўшиқларнинг клавири, MP3 форматда ёзилган (+ ва -) CD дискдаги ёзув ва бошқа керакли ҳужжатлар 2019 йилнинг 10-мартигача ҳудудий  (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти иштирокчилари ҳужжатлари Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасидаги) ташкилий қўмиталарда қабул қилинади. 

 

Қўшимча маълумот учун тел: 71 233-20-28; 71 233-08-67.

Телеграмм канал: t.me/unionofcomposers

O'zbekiston kompozitorlari va bastakorlari uyushmasi (Союз композиторов и бастакоров Узбекистана)

 

Tanlov_nizomi.pdf

Bolalar_kushiklari_tanlovi_anketasi